Арманистон мухолифати Пашинянга қарши импичмент қўмитасини тузди
Унинг якуний мақсади Никол Пашинян бошчилигидаги «амалдаги режимни» ҳокимиятдан олиб ташлаш экани айтилмоқда.
Еревандаги Арманистон ҳукумати биноси ёнида бўлиб ўтган митингда «Дашнакцутюн» партияси вакили Ишхан Сагателян парламент мухолифати бош вазир Никол Пашинянни ҳокимиятдан четлатиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи қўмита тузганини айтди.
«Кеча деярли барча мухолифат партиялари кўп соатлик мунозаралар ўтказди, натижада мавжуд вазиятдан чиқиш йўл харитаси шакллантирилди», деди Сагателян. «Биз ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқдик, унинг якуний мақсади амалдаги режимни ҳокимиятдан олиб ташлаш», деб қўшимча қилди у.
19 сентябр куни Озарбойжон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида «аксилтеррор операцияси»ни бошлади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўз мамлакати бу можарога аралашмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг, Еревандаги ҳукумат биноси яқинида оммавий норозилик намойишлари бошланди, «Никол хоин!» деган чақириқлар янгради. Тергов қўмитаси республика конституциявий тузумини ағдаришга чақириқлар бўйича бир неча жиноий иш қўзғатди.
20 сентябр куни Озарбойжон Мудофаа вазирлиги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришилганини, Тоғли Қорабоғ ҳукумати қуролларини ташлашга рози бўлганини эълон қилди. Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, арман томони келишув муҳокамасида иштирок этмаган, матн Россия тинчликпарвар кучлари воситачилигида тайёрланган.
Никол Пашинян илк бор Арманистон бош вазири лавозимига 2018 йил 8 май куни сайланган. 2021 йил 2 август куни Арманистон президенти Ваагн Хачатурян яна Пашинянни бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024