Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунни бузган мигрантлар Россиядан мажбурий чиқариб юборилиши мумкин
Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган хорижий фуқароларни мажбурий депортация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилди.
«Российская газета» хабарига кўра, қонун лойиҳаси Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов ва Давлат Думасининг Минтақавий сиёсат ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитаси раиси Алексей Диденко бошчилигидаги ЛДПР фракцияси депутатлари томонидан ишлаб чиқилган.
Мигрантлар қонунбузарлик содир этгани учун ҳозир ҳам депортация қилинмоқда ва жаримага тортилмоқда. Аммо кўпинча бу иш фақат жарима ундириш билан чекланяпти. Мигрантларга эса Россияда қолиш ва ишлашни давом эттиришга рухсат бериляпти.
Ҳужжат муаллифлари депортацияни мажбурий чора қилишни таклиф этмоқда.
Лойиҳада депортацияга сабаб бўладиган қонунбузарликлар ҳам санаб ўтилган: чегарани кесиб ўтиш қоидаларини бузиш; чегара пунктларида режимни бузиш; патентсиз, патентда кўрсатилмаган касбда ёки ишлашга рухсат берилган ҳудуддан ташқарида ишлаш; миграция қоидаларини бузиш, масалан, иммиграция назорати ёки тиббий кўрикдан ўтмаслик.
Ҳозирча қонун лойиҳа босқичида ва Давлат Думаси томонидан кўриб чиқилиши керак.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
18:06 / 08.06.2026