Йил охиригача Ўзбекистоннинг 1,1 миллион аҳолиси илк марта марказлашган ичимлик сувига уланади
Президент масъулларга йил якунигача 12 минг км тармоқ ва 1300 та сув иншоотини қуриш ва таъмирлаш вазифасини қўйди. Бунинг ҳисобига 145 та маҳалладаги 1 миллион 100 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувига уланиши, 2 мингта маҳалладаги таъминот яхшиланиши маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 сентябр куни аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Қайд этилишича, сўнгги 6 йилда ичимлик суви соҳасига давлат бюджетидан 14 триллион 500 миллиард сўм ажратилган. 31 минг километр ичимлик суви ва оқова тармоқлари ўтказилган, 1200 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш бўлган. 6,5 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор тоза ичимлик суви кириб борган. Лекин, ҳали 30 та туман ва 1 минг 400 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш талаб этилади.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шу каби муаммолар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятига йил якунигача 12 минг километр тармоқ ҳамда 1300 та сув иншоотини қуриш ва таъмирлаш вазифаси қўйилди. Бунинг ҳисобига 145 та маҳалладаги 1 миллион 100 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувига уланади, 2 мингта маҳалладаги таъминот яхшиланади.
Вилоят ҳокимларига халқ депутатлари билан бирга келгуси йил учун дастур ишлаб чиқиб, ҳукумат қарорига киритиш топширилди. Бунда сув таъминоти даражаси паст 30 та туманга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Қўшработ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Бухоро ва Жиззахда оқова сув, Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш каби лойиҳаларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳрида тозалаш ва оқова сув тизимини реконструкция қилиш бўйича 281 миллион долларлик лойиҳанинг 75 миллион доллари иқтисод қилинган. Бу маблағ эвазига яна 1150 километр сув ва 117 километр оқова тармоқларини қуриш мумкин.
Шу каби лойиҳаларнинг харажатларини мақбуллаштириш, иқтисод қилинган маблағларни ўша ҳудуддаги сув таъминоти ва оқова тизимини яхшилашга йўналтириш муҳимлиги айтилди.
Соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига яна 24 та истиқболли лойиҳанинг техник-иқтисодий жиҳатлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Сув етказувчи насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, соҳа корхоналарини молиявий барқарорлаштириш чоралари ҳам белгиланди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 19:13
-
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
Жаҳон | 18:36
-
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:35
-
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
Иқтисодиёт | 18:08
Мавзуга оид
18:35
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
16:49
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди
21:32 / 20.01.2025
230 та туғруқхона учун 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади
20:32 / 20.01.2025