Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг 2024 йилги бюджетида ҳарбий харажатлар деярли икки баравар оширилади — ОАВ
2024 йил учун ҳарбий харажатлар 10,8 триллион рубл миқдорида белгиланган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 6,4 триллион рублни ташкил қилди.
Россия 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 6 фоизини урушга сарфламоқчи, деб хабар берди Bloomberg Россия давлат бюджети таҳлилига асосланиб.
Бу ҳарбий харажатлари ЯИМ 3,6 фоизини ташкил қилган 2023 йилга нисбатан деярли икки баробар кўпдир. Украинага ҳужумдан олдин Россия бюджетининг ҳарбий харажатлари ЯИМ 2,7 фоизини ташкил этган. 2024 йил учун ҳарбий харажатлар 10,8 триллион рубл миқдорида белгиланган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 6,4 триллион рублни ташкил қилди.
Бундан ташқари, бюджетда махфийлаштирилган харажатлар сатри мавжуд. Келгуси йилда улар учун 11,1 триллион рубл ажратиш режалаштирилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 6,5 триллион рублни ташкил этган эди.
Россияда президентлик сайлови ўтказиладиган йилда ижтимоий эҳтиёжлар учун давлат харажатлари ҳам ортади: 6,5 триллион рублдан 7,5 триллионгача. Умуман олганда, 2024 йил учун бюджет 35 триллион рублни ўз ичига олади, бу 2023 йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, у дефицитда қолади - харажатлар даромаддан камида 0,9 фоизга ошади.
Мавзуга оид
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
07:20 / 14.02.2026
Мудофаа учун 1 киши ҳисобига сарф: етакчи давлатлар рўйхати
21:00 / 11.01.2026