Токио ташаббуси билан «Марказий Осиё – Япония» саммити ўтказилиши мумкин
Тадбир 2024 йилга режалаштирилган ва Қозоғистон раислигида ўтиши кутилмоқда.
Япония 2024 йилда «Марказий Осиё - Япония» форматида саммит ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги департамент бошлиғи Йоко Камикава ва Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеунинг БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги учрашуви якунлари бўйича маълум қилинди.
«Томонлар келгуси йилнинг қулай вақтида «Марказий Осиё - Япония» форматида мулоқот ўтказиш мантиқий эканига келишиб олдилар ва ушбу мулоқотнинг амалдаги раиси Қозоғистон ва Япония бошқа давлатлар билан мувофиқлаштириш учун ҳамкорлик қилишини тасдиқладилар», дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Йоко Камикава «минтақавий алоқалар ва энергия алмашинуви»ни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.
Мавзуга оид
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
22:37 / 04.11.2024
Япония ҳарбий алоқа сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
17:05 / 04.11.2024
Ўзбекистон президенти Қирғизистондаги ТДТ саммитида иштирок этиши кутилмоқда
22:55 / 02.11.2024