Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитой ва Россиядан деярли 11 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 6,5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 4,2 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,9 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
Корея – 1,5 млрд;
Туркия – 1,2 млрд;
Германия – 652 млн;
Бразилия – 499 млн;
Туркманистон – 399 млн;
Ҳиндистон – 376 млн;
Литва – 372 млн АҚШ доллари.
Ўз навбатида, 2023 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 8,3 млрд доллар.
Кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 6,2 млрд ҳамда 2,9 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
09:44 / 23.05.2026