Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия, АҚШ ва Хитой ядровий синовларни қайта бошлаши мумкин – ОАВ
Хитойдаги Шинжон ядро полигонида, АҚШ Невада чўлида ва Шимолий Муз океанидаги Россияга тегишли Новая Земля архипелагида янги ядро объектлари пайдо бўлган.
Россия, АҚШ ва Хитой сўнгги бир неча йил ичида ядровий иншоотларини модернизация қилмоқда. Бу ҳақда CNN сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига таяниб хабар берди.
Олинган маълумотларга қараганда, Хитойдаги Шинжон ядро полигонида, АҚШ Невада чўлида ва Шимолий Муз океанидаги Россияга тегишли Новая Земля архипелагида янги ядро объектлари пайдо бўлган.
Ядро қуролларини тарқатмасликни ўрганиш маркази профессори Жеффри Люис сўзларига кўра, сўнгги уч-беш йил ичида ушбу ҳудудларда янги туннеллар, йўллар ва омборхоналар қурилган, шунингдек, транспорт воситалари ҳаракати жадаллашган.
«Биз Россия, Хитой ва АҚШ ядровий синовларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида кўп ишораларни кўряпмиз», деди Люис.
1996 йилда Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома имзоланганидан бери ушбу давлатларнинг ҳеч бири ер ости ядро синовларини ўтказмаган. Хитой ва Қўшма Штатлар шартномани имзолади, лекин уни ҳеч қачон ратификация қилмади. Россия эса уни имзолади ва ратификация қилган эди.
Мавзуга оид
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026