Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент қўмиталарига ҳукумат аъзолари ҳисоботини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилади
Парламент текширувини Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида Олий Мажлис палаталарининг фаолиятини тартибга солувчи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар акс этди. Мазкур қонун лойиҳаси билан 13 та қонунга ва 1 та Кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Жумладан, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли экани мустаҳкамланмоқда. Ушбу қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиради.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Қонунчилик палатаси фракция раҳбарининг ваколатлари алоҳида моддада аниқ белгилаб қўйилмоқда. Парламент текширувини Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг ҳисоботлари ва давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилмоқда.
Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
13:36 / 13.03.2026
Эронда ҳокимият қандай тузилган ва ким нимага масъул?
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
10:03 / 13.11.2025