Сув етишмовчилиги: томорқачи ва фермер ўртасидаги муаммолар қандай ҳал қилиниши керак? — сув хўжалиги вазири билан интервю
Охирги йилларда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонда сув етишмовчилиги кескин кучайиб бормоқда. Бу муаммо жумладан, томорқачи ва фермерлар ўртасида турли низоли вазиятларни ҳам юзага келтирмоқдаки, ундан кўп ҳолларда томорқачилар жабр кўряпти.
Kun.uz мухбири таҳририятга шу мазмунда юборилаётган мурожаатларга асосан сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан интервю ўтказди. Хўш, томорқачи ва фермер ўртасидаги муаммолар қандай ҳал қилиниши керак?
— Бугун жойларда экинга сув олиш борасида шундай норасмий тартиб амал қилмоқдаки, унга кўра, фермер ва кластер эгаси ҳафтанинг 5-6 кунида, томорқачи эса 1 ёки 2 кун сувни олади. Вазир сифатида айтинг-чи, бу қанчалик тўғри тартиб, аслида сув муносабатлари жойларда қандай ҳал қилиниши керак?
— Тўғри масала кўтарилди. Такомиллаштириш керак бўлган нарса бу. Олдин собиқ иттифоқ давридагига ўхшаш туман ирригация бўлимлари тикланди бизда. Олдин бир туманда қишлоқ хўжалиги бўйича йиғилиш бўлиб қолса сувга жавобгар шахс йўқ эди. Қуйи тизимни такомиллаштириш учун бўлди бу тизим. Илгари, дейлик, бир қишлоқнинг хўжалиги, фермерлари учун сув масалалари бўйича ирригатори бўларди, кейинчалик йўқ бўлиб кетди. Бунинг ортидан жойларда ҳамма ўзича тартиб ўрнатиб олаверди. Харажатлар тақсимотида қанақадир тартиблар ўрнатиб олишган.
Ўтган йили президентимиз шу масалага алоҳида урғу бериб ўтди. Халқимизга кўмаклашиш мақсадида томорқа хўжаликлари ҳам бизнинг қишлоқ хўжалигида устувор йўналиш бўлиши керак деб бизга вазифа берди. Авваллари сувдан фойдаланувчилар уюшмаси бўларди, сув ва сувдан фойдаланиш бўйича қонунни такомиллаштириш жараёнида Сув истеъмолчилари уюшмасига айланди ва ҳуқуқий мақом берилди. Ва қатор ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгилаб берилди. Лекин иш жараёнида бу ўзини оқламади. Шунинг учун ўтган 2022 йилда президентимиз 145-сонли қарори билан қуйи бўғинларда сувни бошқаришни такомиллаштириш бўйича махсус қарор чиқарди.
Фермер, кластерчилар ва томорқачилар ўртасидаги муаммо ечими бўйича такомиллаштириш ишлари ҳали охирига етгани йўқ. Лекин сув хўжалиги тизимидаги махсус хизмат кўрсатувчи ходимлар бор. Улар бюджетдан ойлик олмайди, қилган хизматига қараб фермер ва аҳолидан пул олиши мумкин келишилган ҳолда. Мана шу махсус хизмат бошлиғи туман ирригация бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳам ҳисобланади. Уларга иш шароитлари яратилган. Услубий режалар, иш юритиш томонидан ирригация бўлими ёрдам беради. Ҳозир фермер хўжаликлари сони кўпайган, тармоқлар ошган, шуларнинг тақсимотини қилиш катта бир масала. Лекин шундай бўлса ҳам, президентимиз ҳар бир томорқа сув ичиши керак, деган топшириқ берган. Улар ҳам катта миқдорда маҳсулот чиқаряпти бозорга. Махсус хизматни такомиллаштириб бориш керак бўлади. Ўтган йили бу бўйича 5,5 мингга яқин ходим ишга олинди, шулардан 3 мингтаси мутахассис ходимлар, қолгани талабга жавоб бермайди. Вегетация даври ўтгач, шартномани бекор қилдик, 600 тачаси қолди.
Бизга маблағ муаммо бўляпти ҳозир. Фермер, кластерлардан 35 фоиз шартнома пули тушган. Ўзи махсус хизмат ходимларига 1,5 млн сўм маош ёзилган. Кейинги мавсумдан уларнинг фаолияти такомиллаштириш ҳаракатидамиз.
Интервюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Илёс Сафаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Абдуқодир Тўлқинов.
Мавзуга оид
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
11:37 / 20.11.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида импортни 50 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда
21:20 / 19.11.2024