Жаҳон | 08:49 / 28.09.2023
6166
2 дақиқада ўқилади

The Guardian: Украинага ҳужум қилаётган дронлар ғарбдан келган деталларга эга

Эроннинг Shahed-131/136 дронлари учун қатор қисмларни ишлаб чиқарувчилар Европа, Шимолий Америка ва Япония компанияларидир, деб ёзади The Guardian. Украина гўёки Эрон, Сурия ва Россия Федерациясидаги дрон заводларига зарба беришни таклиф қилмоқда. 

Фото: Sobhan Farajvan/Pacific Press/Rex/Shutterstock

Россия томонидан Украинага ҳужум қилиш учун фойдаланилаётган Эроннинг учувчисиз учиш аппаратларида Европа ва Шимолий Америка давлатларига тегишли деталлар топилди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси 27 сентябр, чоршанба куни Киев август ойида G7 мамлакатларига топширган махфий ҳужжатга таяниб ёзмоқда

Ҳужжатда айтилишича, Shahed-131 камикадзе дронида ғарб давлатларидан 52 та, Shahed-136’да эса 57 та электрон компонент бор. Деталлар ишлаб чиқарувчилари штаб-квартираси Германия, Канада, Нидерландия, Полша, АҚШ, Швейцария ва Японияда жойлашган компаниялардир. Хусусан, Британиянинг TI Fluid Systems компанияси Германия филиали томонидан Полшада ишлаб чиқарилган ёнилғи насоси, шунингдек, Швейцариянинг STMicroelectronics компанияси микрочиплари Shahed-136’да топилган, деб ёзади The Guardian. 

Эрон томони бозорда мавжуд бўлган компонентлардан фойдаланади, уларнинг етказиб бериш назорати заиф ёки йўқ, дейилади хабарда. Киев маълумотларига кўра, Ислом Республикасига импорт қилинадиган деярли барча маҳсулотлар Ветнам, Ҳиндистон, Қозоғистон, Коста-Рика, Туркиядан келади. Эрон дрон ишлаб чиқаришининг бир қисмини Суриядаги заводга ўтказди, Татаристонда ҳам дронлар ишлаб чиқариш давом этмоқда. 

Киев ҳамкорларига таклифлар орасида - Эрон, Сурия ва Россиядаги заводларга зарба бериш

Ҳужжат муаллифлари ғарб иттифоқчиларига бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилмоқда, жумладан, «Эрон, Суриядаги ушбу учувчисиз учоқларни ишлаб чиқарувчи заводларга, шунингдек, Россия Федерациясидаги потенциал йиғиш майдончасига ракета зарбалари бериш». Бу зарбаларни Украина мудофаа кучлари ўз шерикларидан «зарур йўқ қилиш воситаларини» олса, амалга ошириши мумкин, деб ёзади The Guardian. 

Украина томони маълумотга ҳозирча изоҳ бермади. 

Мавзуга оид