Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада Ўзбекистон-Туркия стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди
Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик бўйича яқин ва узоқ муддатли мақсадлар белгилаб олинди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Туркияга икки кунлик ташрифи якунланди.
ТИВ маълумотига кўра, Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Ҳакан Фидан раислигида Ўзбекистон-Туркия стратегик режалаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, яқин ва узоқ муддатли мақсадлар белгилаб олинди. Вазирлар юқори даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвали, муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари, олий даражада эришилган барча келишувларни амалга оширилишини муҳокама қилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия ва Туркия ТИВ қошидаги Дипломатия академияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз томонидан қабул қилинди, Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Нуман Куртулмуш, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги президенти Серкан Каялар, Анқара университети ректори Неждет Унувар билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Музокараларда Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди. Ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлараро шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали иқтисодий дипломатияни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Илм-фан ва таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, самарали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026