Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Россияни кузатиш учун Литвага самолётлар юборади
Узоқ масофадан радиолокацион аниқлаш ва бошқариш бўйича иккита AWACS самолёти Шауляй ҳудудига етиб келади.
Шимолий Атлантика алянси Россия ҳарбий фаолиятини кузатиш учун Литвага узоқ масофадан радиолокацион аниқлаш ва бошқариш бўйича иккита AWACS самолётини юборади. Бу ҳақда НАТО тарқатган хабарда айтилади.
Самолёт Шауляй ҳудудига яқин кунларда етиб келиши кутиляпти.
Алянс матбуот котиби Дилан Уайтнинг айтишича, Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин Болтиқбўйи минтақасида кескинлик кучайган.
«AWACS юзлаб километр узоқликдаги бошқа самолётлар ва ракеталарни аниқлай олади», деди Уайт.
НАТО самолётлари Германиянинг Гайленкирхендаги авиабазасидан Литвага юборилади. Литвада жами 150 нафар ҳарбий хизматчи келади ва камида бир неча ҳафта давомида мамлакатда қолади.
2022 йил феврал ойида Украинада можаро бошланганидан бери AWACS самолётлари Россия қирувчиларини кузатиш учун Шарқий Европада юзлаб парвозларни амалга оширди. Бундан ташқари, алянс шарқий қанотда ҳаводаги кучларини оширди. Минтақага кўплаб қирувчи самолётлар, разведка ва кузатув самолётлари, ёнилғи самолётлари жойлаштирилди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026