Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда иш берувчилардан мигрантларни уй-жой билан таъминлаш талаб қилиниши мумкин
Давлат Думаси тез орада бу таклифни кўриб чиқади.
Меҳнат мигрантларини ёллаган иш берувчилар уларни уй-жой билан таъминлаши шарт бўлади. Бу ҳақда «Известия» ёзди.
Давлат Думасининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси аъзолари қуйи палатага янги қонун лойиҳасини тақдим этади. Унга кўра мигрантларни ёллаган компаниялар уларни меҳнат шартномаси муддати давомида уй-жой билан таъминлаши шарт. Ҳужжат кузги сессияда кўриб чиқилади.
Гап махсус ётоқхоналар, уйлар ёки квартираларни ижарага бериш, яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш ҳақида кетмоқда.
Янги қоидаларни бузганлик учун иш берувчилар ярим миллион рублгача жаримага тортилиши ёки компания фаолияти 90 кунгача тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Агар мигрант ўзи квартира ёки хонани ижарага олиб, у ерда рўйхатдан ўтган бўлса, иш берувчининг турар жойидан фойдаланишга мажбур бўлмайди.
Қонун лойиҳаси тартибсизликлар ва меҳнат мигрантлари иштирокидаги жиноятлар сонининг кўпайишига қарши курашга қаратилган. Ҳужжат муаллифларидан бири Сергей Колунов айтганидек, меҳнат мигрантлари устидан назоратни кучайтириш зарур, уларнинг яшаш жойи маълум бўлгани учун рўйхатга олинган одамни топиш осон.
Депутатлар, шунингдек, бу ўнлаб ёки юзлаб хорижликлар сохта рўйхатга олинган «резина» квартиралар муаммосини ҳал қилади, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
09:01 / 13.05.2026
АҚШ билан меҳнат миграцияси бўйича янги келишувларга эришилди
18:17 / 20.04.2026
Германияга 40 минг ҳамшира: Ўзбекистон янги меҳнат бозорларини очади
09:41 / 06.04.2026
Хорватия ўзбекистонлик мутахассислар учун эшикларни очиши мумкин
08:25 / 06.02.2026