Украина АЭХА бошқарувчилар кенгаши таркибига кирди
АЭХА бошқарув органи молиявий масалалар, хавфсизлик стандартлари билан шуғулланади ва агентлик бош директорини тайинлайди.
Украина 10 та давлат қатори Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг бошқарувчилар кенгашига сайланди. Бу ҳақда 28 сентябр, пайшанба куни эълон қилинган АЭХА баёнотида айтилади.
«2023-2024 йиллар учун 35 аъзодан иборат АЭХА бошқарувчилар кенгашига 11 давлат вакиллари сайланди. Кенгашнинг янги сайланган аъзолари қуйидагилар: Жазоир, Арманистон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Эквадор, Индонезия, Корея Республикаси, Нидерландия, Парагвай, Испания ва Украина», - дейилади АЭХА хабарида.
Бошқарувчилар кенгаши АЭХАнинг иккита бошқарув органидан бири ҳисобланади. У молиявий масалалар, хавфсизлик стандартлари билан шуғулланади, шунингдек, агентлик бош директорини тайинлайди.
Зеленский Украина сайланганини қарорларга таъсир қилиш имконияти деб атади
Украина президенти Володимир Зеленский АЭХА баёнотини изоҳлар экан, бу Украинага «АЭХА барча аъзолари ва бутун халқаро ҳамжамият учун мажбурий бўлган қарорларга таъсир қилиш учун реал имкониятлар» беришини айтди.
«Биз Тинчлик формуламизнинг биринчи банди - ядровий ва радиациявий хавфсизликни амалга ошириш учун ҳамма нарсани қиламиз. Запорижжя атом электр станциямиз россияликлардан тўлиқ озод қилиниши ҳамда Украина ва бутун Европа Россиянинг радиациявий шантажидан озод этилишини кафолатлаш керак», - деди Зеленский ватандошларига мурожаатида.
АЭХА Россияни Запорижжя АЭСни тарк этишга чақирди
Шу билан бирга, АЭХАга аъзо давлатлар Венада бўлиб ўтган йиллик бош конференцияда Россиядан Запорижжя атом электр станциясидан қўшинларини зудлик билан олиб чиқиб кетиш ва станцияни Украина назоратига қайтаришни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.
Бундан ташқари, резолюция Запорижжя АЭСда доимий жойлашган АЭХА кузатувчилари учун заводнинг барча биноларига киришни таъминлашни талаб қилади. Резолюция 69 давлат овози билан қабул қилинди. Олти давлат, жумладан, Россия, Хитой ва Эронга қарши овоз берди. 32 давлат, хусусан, Покистон ва ЖАР бетараф қолди.
Мавзуга оид
22:02
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47
Германия Украинага сунъий интеллектга эга Helsing дронларини етказиб беради
20:14