Жаҳон | 10:55 / 30.09.2023
7520
2 дақиқада ўқилади

Киевда 30 минг киши отиб ташланган Бабин Яр фожиаси қурбонлари хотираси ёд этилди

Бабин Ярдаги оммавий қирғиндан 82 йил ўтиб, Украинадаги яҳудийлар Суккот байрамини «ўз келиб чиқиши билан фахрланиб ва ҳеч қандай қўрқувсиз» нишонлаши мумкин, дея маълум қилди Украина яҳудий жамоалари федерацияси раҳбари Рафаэл Рутман.

Фото: AP

Киевда жума, 29 сентябрда икки кун ичида - 1941 йил 29 ва 30 сентябр кунлари нацистлар 30 мингдан ортиқ кишини отиб ўлдирган Бабий Яр фожиаси қурбонлари хотираси ёд этилди. Украина яҳудий жамоалари федерацияси томонидан ташкил этилган ва ушбу фожианинг 82 йиллигига бағишланган маросимда Украина президенти Володимир Зеленский, шунингдек, Киев, Бердичев, Житомир, Била Церква ва Черкассидан келганлар иштирок этди.

Украина яҳудий жамоалари федерацияси раиси Рутман фожиадан 82 йил ўтгач, Украина яҳудийлари 29 сентябрдан бошланган яҳудийларнинг Суккот байрамини «ўз келиб чиқиши билан фахрланиб, ҳеч қандай қўрқувсиз нишонлашини» таъкидлади.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Бабий Ярдаги қирғин

Биргина 1941 йил 29 сентябрда Киевда яшовчи 22 мингдан ортиқ яҳудийлар Бабин Яр ҳудудида отиб ташланган. 1941 йил октябр ойининг ўрталарига келиб, Украина яҳудий жамоалари федерацияси маълумотларига кўра, қурбонлар сони 50 минг кишидан ошган.

2016 йилда Киевда Бабин Яр миллий тарихий-мемориал қўриқхонаси ҳудудида «Бабин Яр» Ҳолокост ёдгорлиги» хусусий хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланган. Фонд фаолиятининг асосий мақсади хайрия маблағларидан фойдаланган ҳолда музей мажмуаси қурилиши эди.

2026 йилга бориб Бабин Ярда кенг кўламли қурилиш ишларини олиб бориш ва ўндан ортиқ объектларни қуриш режалаштирилган эди, улар орасида тўртта музей бор: 1941-1943 йиллардаги Бабин Яр фожиаси музейи, Украина ва Шарқий Европадаги Холокост музейи, Бабин Яр фожиасини унутиш тарихи музейи ва Куренев фожиаси музейи.

Бироқ, 2022 йил 24 февралда бошланган Украина уруши ушбу лойиҳалар бўйича ишларни тўхтатишга мажбур қилди. 

Мавзуга оид