Жаҳон | 21:22 / 02.10.2023
6853
3 дақиқада ўқилади

Озарбойжон Тоғли Қорабоғдаги арманларни реинтеграция қилиш режасини маълум қилди

Боку бу ҳудудни мамлакат президентининг махсус ваколатхоналари орқали бошқармоқчи ва аҳолидан барча қуролларни йиғиб олмоқчи. 

Фото: Reuters

Боку Тоғли Қорабоғ ва унинг арман аҳолисини «реинтеграция» режасини тақдим этди, деб хабар берди Озарбойжон президенти маъмуриятига таяниб Trend. 

«Этник, диний ёки тилга мансублигидан қатъи назар, ҳамманинг тенг ҳуқуқ ва эркинликлари, шу жумладан, барчанинг хавфсизлиги кафолатланади», деди Тоғли Қорабоғдаги арманистонликлар билан алоқалар учун масъул этиб тайинланган Рамин Мамедов. 

Арманистон фуқаролари яшайдиган ҳудудни бошқариш Озарбойжон Президентининг махсус ваколатхоналари орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Сайловлар давомида муниципалитетлар тузилади. Фуқаролик ва мулк масалалари Озарбойжон қонунчилиги ва Конституциясига мувофиқ тартибга солинади. 

Хавфсизлик соҳасида аҳолидан барча қуроллар мусодара қилиниб, қуролсизлантириш ва демобилизация жараёнини якунлаш кутилмоқда. Ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини Озарбойжон ички ишлар органлари таъминлайди, маҳаллий аҳоли эса улар томонидан ишга жалб қилиниши мумкин. 

Иқтисодий соҳада вилоят аҳолисига солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, «имтиёзли кредитлар, фоизли субсидиялар, кредит кафолатлари» ва бошқа молиявий воситалар ваъда қилинган. Фермерлар ер солиғидан ташқари барча солиқлардан озод қилинади. Ҳудудда Озарбойжон миллий валютаси «манат» муомалага киритилади. 

Тоғли Қорабоғ аҳолиси Озарбойжон бўйлаб қўлланиладиган иш ҳақи, ижтимоий нафақалар ва имтиёзлар тизимига бўйсунади. Боку уларга ўз маданиятини сақлаш ва ривожлантириш, диний эътиқод эркинлиги, маданий ва диний ёдгорликларни сақлаш, арман тилидан фойдаланиш кафолатларини ваъда қилади. 

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси 1991 йил сентябр ойидан бери мавжуд. 19 сентябр куни Озарбойжон минтақада «аксилтеррор» деб атаган ҳарбий операцияни бошлади. 28 сентябр куни Тоғли Қорабоғ Республикаси президенти Самвел Шахраманян 2024 йил 1 январдан унинг фаолиятини тугатиш ва барча давлат органларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Арманистон расмийларига кўра, Тоғли Қорабоғдан мамлакатга 100 мингдан ортиқ қочқинлар келган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи