Жаҳон | 14:50 / 02.10.2023
12234
5 дақиқада ўқилади

Украинада ҳимоячилар куни, фронтда ҳалок бўлганлар хотирланди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 585-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россия яна бир неча йиллик урушга тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Вазирлик 2024 йил учун РФ бюджет лойиҳасига асосланган ҳолда шундай хулосага келган, Bloomberg агентлиги аниқлашича, бюджетда ҳарбий харажатлар миқдори кескин оширилиши кўзда тутилган.
  • Бундан ташқари, Буюк Британиядагилар Украина қуролли кучлари ҳарбийларини ўқитиш жойини Украинага яқинроқ жойга кўчириш режаси ҳақида хабар берган. Дмитрий Медведев эса британ инструкторлари «қонуний нишон» бўлишидан огоҳлантирган.
  • Россия қўшини Украина ҳудуди бўйлаб дрон ва ракеталар орқали ҳужум қилди. Украина томонига кўра, 30 дрондан 16 таси уриб туширилган. Уриб туширишнинг имкони бўлмаган дронлар Черкаси, Днипропетровск, Миколайив ва Харкив областлари бўйлаб зарбалар берган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
  • Россиянинг Смоленск шаҳри мэри Александр Новиков шаҳар устида бешта дрон уриб туширилгнанини айтди ва аҳолини уйдан чиқмасликка чақирди. Смоленск областида учувчисиз учар қурилмалар пайдо бўлгани ҳақида РФ мудофаа вазирлиги шарҳида ҳам келтирилган.
  • Белгород области раҳбари Вячеслав Гладков Шебекино шаҳридаги марказий бозор ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Унинг маълумотига кўра, маҳаллий аҳоли вакилларидан уч киши яраланган.
  • Украина бош штаби ҳисоботига кўра, дам олиш кунларида шарқий ва жанубий фронтда ҳарбий ҳаракатлар интенсивлиги жиддий суръатда ошган: кун давомидаги ҳарбий тўқнашувлар сони қарийб икки баробар кўп бўлган. Шанба ва якшанба кунлари бундай жанглар сони кунига 44 ва 38 тага етган, бунгача эса кўп кунлар давомида бу кўрсаткич 20 атрофида бўларди.
  • АҚШ президенти Жо Байден, келгуси молиялаштириш «сўнгги дақиқалар»да Конгресснинг бюджет бўйича вақтинча келишувидан тушиб қолганига қарамай, мамлакат Украинага ёрдам кўрсатишда давом этишини ваъда қилди.
  • Харкив мэри Игор Терехов шаҳарда Украинадаги илк ерости мактаби қурилишини ваъда қилди, унда болалар ҳаво тревогаси вақтида ҳам ўқишда давом этиши мумкин.

Харкив атрофида мина излаётган кўнгиллилар

Россия қўшини Харкив областининг катта қисмини ташлаб кетганига бир йилдан ошиқ вақт бўлганига қарамай, Украина назоратига қайтарилган ҳудудларни миналардан тозалаш ишлари жуда секин кетмоқда. Харкив области ҳарбий маъмурияти фуқаролик муҳофазаси департаменти раҳбари Иван Соколнинг сўзларига кўра, 12 минг квадрат километр ҳудуд, яъни Харкив областининг учдан бир қисми миналаштирилган. Сапёрлар томонидан энг кўп миналар Изюм ва Чуҳиев районларида топилмоқда. Соколнинг маълумотига кўра, ўтган вақт ичида миналар портлаши туфайли тинч аҳоли вакилларидан жами 30 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин киши жароҳатланган.

Металл изловчи мослама ўрнатилган дрон ёрдамида Харкивдан 16 километр шимоли-ғарбда жойлашган Дергачи қишлоғи ҳудудида мина қидираётган оператор
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Сапёрлар Россия қўшинларининг Дергачида қолдирган позициясида
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Украинада ватан ҳимоячилари куни 

Украина ҳимоячилари куни муносабати билан Лвивдаги Тарас Шевченко ёдгорлиги олдида чиқиш қилган болалар. Бу байрам Украинада Биби Марям шафоати кунида нишонланади — янги услубга кўра, бу 14 октябрга тўғри келади. Бу йилдан, Володимир Зеленскийнинг Украина янги черков тақвимига ўтиш муносабати билан қабул қилинган фармонига кўра, у илк бор эски услуб бўйича, 1 октябр куни нишонланмоқда.
Les Kasyanov / Global Images Ukraine / Getty Images
Руҳонийлар урушда ҳалок бўлган украин аскарларни хотирлаб, Лвивдаги Личакив қабристонида биргаликда ибодат қилишди
Les Kasyanov / Global Images Ukraine / Getty Images
Урушда ҳалок бўлган украин аскарлари ёдгорлигида ўрнатилган Украина ва иттифоқчи давлатлар байроқлари, Киев.
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Бир дақиқа сукут чоғидаги киевликлар
Libkos / Getty Images
Володимир Зеленский Киевдаги Қаҳрамонлар хотираси девори остига гулдаста қўйди
Украина президенти матбуот хизмати / APA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Она ватан ёдгорлигидаги қалқонда ўрнатилган Украина давлат герби мамлакат байроғи рангларида порлади.
Yevhen Kotenko / Reuters / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар

Харкивдаги иппотерапия 

Фронтда жисмоний ва руҳий жароҳат олган украин аскарлари Харкивдаги реабилитация марказида иппотерапия сеансида
Chris McGrath / Getty Images
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид