Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади
Хавфсзлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи (бугунги кунда 165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.
Энди Республика бўйлаб қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам аниқлайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар берди.
Қайд қилинишича, «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 9-бандига кўра, конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарини тақиб олиши, 10-бандига кўра, йўловчиларни хавфсизлик камарини тақиш ҳақида огоҳлантириши, шу билан бирга, қоидаларнинг 23-бандида йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олиши шартлиги кўрсатилган.
«Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи (бугунги кунда 165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади, деб огоҳлантирди ЙҲХХ.
Мавзуга оид
20:04 / 25.05.2026
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида 238 нафар ўқувчи машина бошқараётганида ушланди
14:07 / 08.05.2026
12 баллни “урган”лар 49 нафарга етди: ярмидан кўпи пойтахтда
12:45 / 01.05.2026
1 июндан бошлаб жарима майдончасидан машинани онлайн олиб кетиш мумкин бўлади
21:57 / 13.03.2026