Ўзбекистон | 13:34 / 04.10.2023
15904
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши кутиляпти

Қирғизистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари етакчилари Бишкекда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади

МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади.

Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги Қирғизистон Республикаси президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевга таяниб хабар берди. 

13 октябр куни Бишкекда Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. 

Жорий йилда Қирғизистон МДҲ органларига раислик қилмоқда. Ҳамдўстликда тўртта низом органи мавжуд бўлиб, улардан энг муҳими давлат раҳбарлари кенгашидир.

Бундан ташқари, 12 октябрда Ташқи ишлар вазирлари, 26 октябрда эса ҳукумат раҳбарлари кенгашларининг мажлиси бўлиб ўтади.

Мавзуга оид