Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдоси учун қидирувга берилган аёл Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ўзбекистоннинг Интерпол миллий марказий бюроси томонидан одам савдоси учун қидирилаётган шахс Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди.
Уммон султонлиги томонидан одам савдоси жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ИИВ Интерпол миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.
Қидирувда бўлган шахс 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб келган ва у ерда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.
Уни қўлга олиш ва Ўзбекистонга экстрадициясини таъминлаш Тошкент ва Маскат Интерпол миллий маркази бюролари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилган.
Мавзуга оид
13:29 / 27.02.2026
Россия Украинага қарши уруш иштирокчиларини экстрадиция қилмайди
09:02 / 07.02.2026
Уммон: АҚШ ва Эрон ўртасидаги “ядровий” музокараларнинг биринчи босқичи якунланди
15:41 / 01.02.2026
Номусга тегиш жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Гуржистондан экстрадиция қилинди
14:09 / 31.01.2026