Ўзбекистон | 21:45 / 06.10.2023
26229
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Ўзбекистон меҳнат мигрантлари учун ижтимоий кафолатлар бўйича келишиб олади

Меҳнат мигрантларига ижтимоий кафолатлар бўйича алоҳида битим тайёрланади.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун ижтимоий кафолатлар тўғрисидаги битимни тайёрлашни тезлаштиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

«Музокаралар чоғида биз Россияда меҳнат қилаётган фуқароларимиз учун ижтимоий кафолатларни кучайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб, тегишли келишувни тайёрлашни тезлаштиришга келишиб олдик», деди Ўзбекистон президенти учрашув якунлари бўйича.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид