Ўзбекистон | 07:00 / 07.10.2023
7933
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Россиянинг бош консулхонаси очилади

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин кенг кўламли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди. 

Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг бош консулхонасини таъсис этиш, ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш, “Агроэкспресс” тезкор темирйўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимлар, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури, шунингдек, транспорт, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар шулар жумласидан.

Қайд этилишича, ушбу келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни бир қатор истиқболли йўналишларда янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид