Жаҳон | 23:59 / 09.10.2023
9156
2 дақиқада ўқилади

Кеннедининг жияни АҚШ президентлиги сайловида мустақил номзод сифатида қатнашади

Кенжа Роберт Кеннеди фикрича, кўпгина сайловчилар республикачиларни ҳам, демократларни ҳам ёқламайди.

Фото: AP

АҚШ собиқ президенти, 1963 йилда ўлдирилган Жон Кеннедининг жияни, кенжа Роберт Кеннеди мустақил номзод сифатида давлат раҳбари сайловида қатнашмоқчи. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи маълум қилди. Шу пайтгача у Демократик партия аъзоси сифатида Американинг амалдаги етакчиси Жозеф Байден билан рақобатлашган.

«Сиёсий партиялардан мустақил бўлиш - уларни ўзимга душман қилиш дегани эмас. Автоматик қарама-қаршилик автоматик содиқлик билан бир хил қарамлик шаклидир. Президент сифатида мен билан бирга миллатимизга хизмат қилишни истаган ҳар икки партия аъзолари билан ишлайман», деди кенжа Кеннеди ўз тарафдорлари олдида.

Унинг фикрича, Республикачилар ва Демократлар партияси икки бошли йиртқич ҳайвонга айланган. Кўпгина сайловчилар уларнинг иккаласини ҳам ёқламайди. Америкаликларнинг 63 фоизи мустақил номзоднинг президентликка сайланишини истайди.

Жон Кеннедининг жияни партия постулатларидан, йирик корпорациялардан ва ҳарбий-саноат комплексидан мустақилликни ваъда бермоқда.

«Мен тинчлик ва дипломатияни биринчи ўринга қўядиган ташқи сиёсатни олиб бораман», деб ишонтирди у.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид