Қирғизистонда КХШТ ҳарбий машғулотлари бошланди
Машғулотларда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари, Бирлашган штаб ва КХШТ котибиятининг тезкор гуруҳлари иштирок этмоқда.
Қирғизистоннинг «Эдельвейс» полигонида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари билан «Бузилмас биродарлик-2023» қўшма ўқув машғулотларининг фаол босқичини очишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилди Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Машғулотларнинг асосий мақсадлари КХШТ тинчликпарвар бўлинмалари бошқаруви мансабдор шахслари ва шахсий таркибининг амалий кўникмаларини ошириш, Марказий Осиё коллектив хавфсизлик минтақасида тинчликпарварлик операцияси вақтида топшириқларни бажаришда ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг уйғунлигини шакллантиришдан иборат.
Баланд тоғли шароитда ўтказиладиган машғулотлар давомида инқироз зонасида можародан кейинги вазиятни ҳал этиш вазифалари – КХШТ коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда тинчликпарвар операцияни ўтказиш, ҳуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.
Тадбирларда Коллектив тинчликпарвар қўшинлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бўлинмалари билан биргаликда КХШТга аъзо давлатлар назорат-ўтказиш пунктларида жанговар тайёргарлик вазифаларини бажариш, юк ва колонналарни кузатиб боришда иштирок этиш, аҳоли пунктини озод қилиш, «гаровга олинганларни» қутқариш ва ҳуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича машқлар кўзда тутилган.
Машғулотларда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон тинчликпарвар кучларининг миллий контингентлари, Бирлашган штаб ва КХШТ котибиятининг тезкор гуруҳлари иштирок этмоқда.
Машғулотларга жами 1500 га яқин ҳарбий хизматчи, 200 дан ортиқ махсус, танк-зирҳли ва автомобил техникаси, ҳарбий транспорт, қирувчи ва армия самолётлари, учувчисиз учоқлар ҳамда жанговар катерлар жалб этилган.
Мавзуга оид
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:12 / 05.11.2024