Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда биринчи марта ҳайдовчисиз автомобиллар пойгаси ўтказилади
Абу-Даби ҳайдовчисиз автомобиллар пойгасига мезбонлик қилади.
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида ҳайдовчисиз автомобилларнинг дунёдаги энг йирик пойгаси ўтказилади. Мусобақада 10 та жамоа иштирок этади. Пойга 2024 йил 28 апрелида Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Формула 1 учун мўлжалланган Yas Marina трекида пойгачилар ўрнига кодерлар — спецификация бўйича код ёзишга ихтисослашган дастурчилар рақобатлашади.
Абу-Даби автоном пойга лигаси (A2RL) Абу-Даби илғор технологиялар тадқиқот кенгашининг (ATRC) дастур ишлаб чиқиш бўлими Aspire томонидан яратилган. Компания халқаро университет жамоаларини, шунингдек, малакали олимлар, кодерлар ва ишлаб чиқувчиларни пойга автомобилларига илғор технологияларни жалб қилиш учун жамлайди.
Aspire бош директори Том Маккарти сўзларига кўра, жамоалар пойгадан икки ҳафта олдин трекни биринчи марта синаб кўришади. Барча жамоаларнинг машиналари бир хил дизайнга эга, аммо дастурий таъминот билан фарқланади.
Автоном пойгалар нафақат янги спорт тури, балки автоном автомобиллар технологиясини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш учун платформадир. Ушбу тадбирларда тадқиқотчилар ва муҳандислар ўз алгоритмлари ва тизимларини синаб кўриши ва яхшилаши мумкин.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026