Лавров: МДҲ ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Фаластин ўртасидаги музокаралар тарафдори
Барча бу можарони зудлик билан тўхтатиш, халқаро ҳуманитар қонунларга риоя қилиш, террорчилик ҳаракатлари ва пала-партиш куч ишлатишнинг олдини олиш зарурлиги ҳақида якдил фикрда, деди Россия ТИВ раҳбари.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Фаластин ўртасида музокаралар ўтказиш ва ўт очишни тўхтатиш тарафдори. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бишкекдаги МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
«Бугун биз ушбу мавзуга тўхталиб ўтдик, саммит олдидан унинг расмий кўриниши бўйича умумий позицияни келишиб олиш мумкинми ёки йўқлигини кўрамиз. Аммо ҳамма бир фикрга эга, бугун биз тор йиғилишда бу тўқнашувни зудлик билан тўхтатиш, халқаро ҳуманитар ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш, террорчилик ҳаракатлари ҳамда пала-партиш куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида гапирдик, ҳар икки томондан тинч аҳоли азоб чекмоқда», деди Лавров.
Россия вазири Исроил-Фаластин можаросида «муаммо моҳиятига» эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
«Умид қиламизки, бу можаро тугагач, биз бу зудлик билан амалга ошиши тарафдоримиз, ҳамма БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган тамойиллар асосида Фаластин давлатини яратиш тўғрисидаги қарорларни амалга ошириш масъулиятини жиддий қабул қилади», - дея таъкидлади Лавров.
Бундан ташқари, Лавров Арманистонда Россияга қарши кайфият кучайганига эътибор қаратди.
«Россияга қарши кайфиятга келсак, бу сунъий равишда қилинмоқда. Биз Арманистонда сўнгги йилларда қанча нодавлат ташкилотлар ташкил этилгани ҳақида биламиз, улар илгари ҳам кўп бўлган. Ушбу ташкилотлар Арманистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилмайди, аксинча. Улар Россияга қарши кайфият учун замин яратиш, Арманистон орқали, биринчи навбатда, АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳамда НАТО давлатларининг минтақадаги манфаатларни илгари суришга тайёргарлик кўришга қаратилган. Биз бу уринишларни кўряпмиз», — деди Лавров.
Шу билан бирга, Лавров «Россия арман халқининг мутлақ кўпчилиги Россия Федерацияси билан анъанавий, тарихий биродарлик алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдор эканини» таъкидлади.
«Эътиборингизни бир неча кун олдин (Арманистон бош вазири Никол) Пашинян интервю бергани ва унда Арманистон ўз позициясини ўзгартирмаётганини аниқ айтганига қаратмоқчиман. Умид қиламизки, бу позиция уни бошқа йўналишга тортиб олишга уринишларга қарамай, ғалаба қозонади», — дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари.
Лавров Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
21:41 / 14.01.2025
AZAL самолёти қора қутилари ҳалокат ҳақида тарқалган баъзи маълумотларни тасдиқламайди — Сергей Лавров
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
18:28 / 06.12.2024