Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти Рим статутини ратификация қилишни маъқуллади
Шунингдек, Арманистон президенти Халқаро жиноят суди (ХЖС) ваколатларини тан олиши ҳақидаги баёнотни ҳам қабул қилди. 2023 йил март ойида ХЖС Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган.
Арманистон президенти Ваагн Хачатурян парламент томонидан қабул қилинган Халқаро жиноят судининг (ХЖС) Рим статутини ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Хачатурян, шунингдек, Арманистон ХЖС ваколатларини тан олиши ҳақидаги баёнотни ҳам қабул қилди.
Арманистон 1998 йилда Рим статутини имзолаган, бироқ ҳужжат мамлакат Конституциясига зид деб топилгач, ратификация жараёни 2004 йилда тўхтатилган эди. 2022 йил охирида Арманистон ҳукумати ратификация жараёнини тиклади.
Россия Арманистоннинг ҳужжатни ратификация қилишига фаол қаршилик кўрсатди, чунки, ХЖС 2023 йил март ойида Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумон этилмоқда.
Арманистон ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан Рим статутини ратификация қилиш зарурлигини асослаб берди: «Мамлакатимизга қарши ҳарбий жиноятлар содир қилинган ва қилинмоқда. Бизга бу [ратификация] керак, мамлакатимизга керак», деган эди парламент спикери Ален Симонян сентябр ойида.
Арманистон расмийлари ратификация Озарбойжон раҳбариятини Тоғли Қорабоғдаги «эҳтимолий ҳарбий жиноятлар» учун Халқаро жиноят судида жавобгарликка тортиш имконини беришига умид қилмоқда. Арманистон парламенти спикери ўринбосари Акоп Аршакян апрел ойида мамлакат расмийлари Путинни ҳибсга олмоқчи эмаслигини айтди.
13 октябр куни Россия президенти Владимир Путин ХЖС ордери чиққанидан кейин биринчи марта хорижий давлатга ташриф буюрди – у Қирғизистонга, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига борди. Журналистлар билан суҳбат чоғида Путин хорижга боришни ҳали режалаштирмаётганини, бироқ Арманистонга боришга тайёрлигини айтди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026