Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда швециялик мухлисларни ўлдирган шахснинг шифохонада жони узилди – ОАВ
Полиция билан отишмада у яраланди, кейинчалик шифохонада вафот этди.
Белгия пойтахти Брюссел шаҳри полицияси футбол ўйинидан олдин швециялик икки нафар мухлисини ўлдиришда гумон қилинган 45 ёшли тунислик эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Белгиянинг RTBF телеканали хабар берди.
Гумонланувчи кафеда қўлга олинган, отишма чоғида у яраланган. Кейинчалик шифохонада вафот этган.
Белгия Ички ишлар вазири Аннелис Верлинден сўзларига кўра, гумонланувчи ёнидан топилган қурол швециялик мухлисларни отишда фойдаланилган қурол билан бир хил бўлган.
«Бу ҳақиқий жиноятчи қўлга олингани эҳтимолини оширади. Биз 100 фоиз ишонч ҳосил қилиш учун бармоқ изларини ҳам текширамиз», деб унинг сўзларини келтирди Reuters.
16 октябр оқшомида, Белгия ва Швеция ўртасида футбол бўйича Европа чемпионати саралаш ўйинидан олдин, Брюсселдаги «Эйзел» стадионидан тахминан 5 км узоқликда Швециянинг икки фуқароси отиб ўлдирилди. Отишма ҳақида ўйин танаффуси вақтида хабар тарқалди. Шундан сўнг, ўйин давом эттирилмади.
Белгия матбуоти жиноятчи «Исломий давлат» тарафдори бўлгани ҳақида ёзди. Белгия бош вазири Александр Де Кро воқеани теракт деб атади. Мамлакат расмийлари мамлакатда террорчилик хавфи даражасини максимал даражага кўтарди.
Мавзуга оид
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026