Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Вакиллар палатаси иккинчи марта спикерни сайлай олмади
Республикачилар вакили Кевин МакКарти спикерлик лавозимидан четлатилганидан сўнг, янги спикерни сайлаш жараёни муваффақиятсиз кечмоқда.
АҚШ Вакиллар палатасида спикерни сайлаш жараёни иккинчи марта муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда CNN ёзди.
Қайд қилинишича, Вакиллар палатаси Адлия қўмитаси раҳбари, республикачи Жим Жордан сайловда 199 овоз тўплади, демократик озчилик номзоди Ҳаким Жеффрис 212 овоз йиғди. Спикер лавозимига сайланиш учун 217 овоз тўплаш талаб қилинарди.
3 октябр куни Вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар вакили Кевин МакКарти спикерлик лавозимидан четлатилди. Кейинчалик у Жим Жордан номзодини қўллаб-қувватлади. Янги спикер учун овоз беришнинг биринчи босқичи 17 октябр куни бўлиб ўтди. Унда Жим Жордан 200 овоз, Ҳаким Жеффрис 212 овоз тўплаган эди.
Politico хабарига кўра, Жордан марказчи республикачилар томонидан қўллаб-қувватланмайди, чунки у АҚШ ички муаммоларига эътибор қаратиш тарафдори.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026