Ўзбекистон | 11:21 / 19.10.2023
3302
3 дақиқада ўқилади

Муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа давом эттирилади

Президентнинг «Маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Sejin G&E Co., Ltd компанияси (Корея Республикаси) иштирокида «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» (Оҳангарон тумани) ва «Майдонтол» (Паркент тумани) қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) қуввати 16 МВт бўлган муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Sejin Uz МЧЖ корхонаси ташкил этилди. Қарорга асосан, лойиҳа 2023-2026 йилларда амалга оширилади, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги эса уни амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларига 2024 йил 1 январга қадар Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 59 гектар ер майдонида жойлашган «Оҳангарон» маиший чиқиндилар полигонига туташ ҳудудда янги маиший чиқинди полигонини қуриш ва ишга тушириш ишлари якунланишини таъминлаш топширилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир ой муддатда чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ҳаво электр узатиш линияси учун зарур бўлган ер майдонлари бепул ажратиб берилади. Бундан ташқари, 2024 йил 1 мартга қадар «Оҳангарон» қаттиқ маиший чиқинди полигони оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилади.

Ҳужжат билан белгиланишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 2045 йилгача Sejin G&E Со. Ltd компаниясига:

полигонлар ҳамда улардаги мавжуд инфратузилма объектлари, бино ва иншоотлар инвестиция лойиҳаси доирасида чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун текин фойдаланишга;

муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш линияси учун ажратилган ер майдонлари ижарага берилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда