Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский бюджет харажатларини рекорд даражада ошириш ҳақидаги қонунни имзолади
Маблағларнинг салмоқли қисми Украинанинг миллий хавфсизлиги ва мудофааси учун ажратилади.
Владимир Зеленский 2023 йилда давлат бюджети харажатларини 322,6 млрд гривнага оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Шундан 302 млрд гривна Украина миллий хавфсизлиги ва мудофаасига йўналтирилади.
Қонунга мувофиқ, харажатлар қуйидаги миқдорда оширилади:
- Мудофаа вазирлиги - 211 млрд гривна;
- Украина хавфсизлик хизмати - 4,2 млрд гривна;
- Ижтимоий сиёсат вазирлиги - 16,5 млрд гривна;
- Стратегик саноат вазирлиги - 4,3 млрд гривна;
- Бош разведка бошқармаси - 2,5 млрд гривна;
- Давлат махсус алоқа хизмати - 570 млн гривна;
- Ташқи ишлар вазирлиги - 1,3 млрд.
- Украина Таълим ва фан вазирлиги - 572 млн гривна;
- Ташқи разведка хизмати - 500 млн гривна;
- Давлат хавфсизлик бошқармаси - 230,5 млн гривна.
6 октябр куни Олий Рада 2023 йил учун давлат бюджети харажатларини 322,6 млрд гривнага оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Депутат Ярослав Железнякнинг фикрича, бундай ўзгаришлар Украина тарихида икки рекорд ўрнатади: биринчи марта давлат бюджети умумий жамғармасининг харажатлари 3,39 трлн гривнадан, дефицит эса 2 трлн гривнадан ортиқ бўлади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026