Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон-Озарбойжон муносабатларини нормаллаштириш бўйича «йўл харитаси» шакллантирилди
Арманистон Озарбойжон билан йил охирига қадар тинчлик шартномасини имзолашга ва муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлигини маълум қилди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувлар чоғида Европа Иттифоқи (ЕИ) воситачилигида Арманистон-Озарбойжон муносабатларини нормаллаштириш бўйича «йўл харитаси» шакллантирилганини маълум қилди.
Пашинян Литва бош вазири Ингрида Шимоните билан музокара якунлари бўйича айтганидек, «йўл харитаси» 5 октябр куни Гранадада бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида қабул қилинган тўрт томонлама баёнотда ўз аксини топган. Унинг сўзларига кўра, томонларнинг йўл харитасига содиқлиги тинчлик музокараларида ютуқни таъминлайди.
Озарбойжон томони октябр ойи бошида «Франциянинг нохолис позицияси туфайли» саммитда иштирок этишдан бош тортган эди. Тўрт томонлама баёнотни Никол Пашинян, Европа кенгаши президенти Шарл Мишел, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц имзолади.
Озарбойжоннинг тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий амалиёти ва унинг амалда тугатилиши ортидан Боку ҳам, Ереван ҳам тинчлик битими учун «яхшироқ имкониятлар» пайдо бўлганини эълон қилди.
Никол Пашинян ўз мамлакати йил охиригача Озарбойжон билан тинчлик шартномасини имзолашга ва муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлигини айтди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026