Жаҳон | 12:52 / 21.10.2023
10919
1 дақиқада ўқилади

Ғазодаги уйларнинг қарийб 30 фоизи вайрон бўлди ёки яшашга яроқсиз ҳолга келди — БМТ

Ғазо сектори 10 кундан буён электр энергиясидан бутунлай узилган, касалхоналар беморларга тўлиб кетган. 7 октябрдан буён берилаётган авиазарбалар оқибатида сектордаги уйларнинг қарийб 30 фоизи вайрон бўлган ёки яшашга яроқсиз ҳолга келган.

Фото: Shbair / AP / Scanpix / LETA

Исроил Ғазога авиазарбалар беришда давом этмоқда. Натижада юзлаб инсонлар очиқ осмон остидаги қопқонда қолган. Бу ҳақда БМТ бошқармаси ҳисоботида гап боради.

“Асосий қисми Фаластин фуқаролик мудофаасидан иборат қутқарув гуруҳлари ёқилғи ва техникалар етишмаслиги, алоқанинг чекланган шароитларида, шунингдек доимий авиазарбалар остида бор кучи билан ўз вазифасини бажаришга ҳаракат қилмоқда.

Баъзи касалхона бинолари бутунлай йўқолиб кетиш арафасида, баъзилари жароҳатланганлар билан тўлиб кетган. Бундай ҳолатда 9 минг атрофидаги саратонга чалинган касаллар ягона кимёвий даволаш имконияти мавжуд касалхонада етарлича даволана олмаяпти”,дейилади Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабарида.

Ғазо сектори 10 кундан буён электр энергиясидан бутунлай узилган.

БМТ бошқармасининг Ғазо уй-қурилиш вазирлигига таяниб маълум қилишича, 7 октябрдан буён сектордаги уйларнинг қарийб 30 фоизи вайрон бўлган ёки яшашга яроқсиз ҳолга келган.

Мавзуга оид