Жаҳон | 11:32 / 21.10.2023
7462
2 дақиқада ўқилади

Россия спорти санкциялар туфайли йирик молиялаштиришдан маҳрум бўлди

Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар Россия Олимпия қўмитаси ҳомийлари учун йўқотишларга олиб келди. Шу сабабли, бир қатор РОҚ дастурлари 3,5 миллиард рублдан ортиқ маблағни йўқотди.

Фото: Picture Alliance

Санкциялар натижасида Россия Олимпия қўмитаси (РОҚ) ҳомийларига етказилган йўқотишлар туфайли Россияда 3,5 миллиард рублдан ортиқ спорт дастурларини молиялаштириш тўхтатилди. Бундай маълумотларни 20 октябр, жума куни РОҚ бош директори Владимир Сенглеев тақдим этди.

«Биз молиялаштириш манбаларини тасдиқламаганимиз сабабли 3,514 миллиард рубллик дастурларни молиялаштиришни тўхтатдик», — дея Сенглеевнинг Пермдаги «Россия спорти қудратли» халқаро спорт форумидаги нутқидан иқтибос келтиради ТАСС. Унинг аниқлик киритишича, бу ҳолатга Россияга қарши санкциялар муносабати билан РОҚ анъанавий ҳомийларининг йўқотишлари сабаб бўлган.

РОҚ раҳбари Станислав Поздняковнинг сўзларига кўра, хусусан, олимпия захирасини тайёрлаш билан боғлиқ бир қатор дастурлар қисқартирилган. «Матч ТВ» мухбири Поздняковнинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Бугунгача биз федерал ҳомийлик муаммосини ҳал қилмадик». 

Россия Олимпия қўмитаси раҳбари ҳомийларнинг катта ролини таъкидлаб, Россияда спортни молиялаштириш учун «давлат бюджетидан маблағнинг катта қисми ажратилган» бўлса-да, «қўшимча молиялаштириш манбаларисиз осон бўлмаслигини» таъкидлади.

12 октябр куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Олимпия хартиясини бузгани учун Россия Олимпия қўмитасини кейинги огоҳлантиришгача Олимпия ҳаракатидан вақтинчалик четлатди. ХОҚ буни Украина Олимпия қўмитаси (УОҚ) юрисдикцияси остидаги минтақавий спорт ташкилотларини, хусусан, ҳудуди бир қисми эгаллаб олинган Донецк, Херсон, Луҳанск ва Запорижжя вилоятлари спортчиларини ўз сафига «қўшиш» тўғрисида РОҚ қабул қилган қарори билан изоҳлади.

Мавзуга оид