Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ. ОКМК «Сипоҳон»га мағлуб бўлиб, турнирдаги кетма-кет 3-мағлубиятини тан олди
Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида ОКМК клуби Эроннинг «Сипоҳон» клубига қарши саф тортди.
Олмалиқдаги ўйинда Эрон клуби турнирдаги дастлабки ғалабасига эришган бўлса, ОКМК кетма-кет 3-мағлубиятини тан олди. Рамин Ризоённинг дубли ва Ризо Асадининг голига Миржаҳон Мираҳмадов битта гол билан жавоб қайтарди – 1:3.
Шу тариқа, С гуруҳида «Сипоҳон» турнирдаги 2-ўйинидан кейин 4 очко билан 1-ўринга кўтарилган бўлса, ОКМК 3 ўйинда 3 мағлубият қайд этиб, сўнгги ўринда бормоқда.
ОЧЛ. 3-тур. 23 октябр
ОКМК - «Сипоҳон» (Эрон) – 1:3
Ҳакам: Аҳмад Аълали (Кувайт)
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 35 – Рамин Ризоён 32, 48, Ризо Асади 60.
ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 29. Виталий Денисов (34. Улуғбек Суннатов, 28), 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов (40. Жаҳонгир Фазилов, 46) 2. Акрам Комилов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов, 18. Бахтиёр Қосимов (24. Мурод Эрматов, 82), 19. Муҳаммаданас Ҳасанов (27. Мартин Боакье, 55), 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 10. Хуршид Ғиёсов (38. Сирожиддин Бахриддинов, 82).
«Сепахон»: 1. Паём Ниёзманд, 5. Ризо Асади, 6. Брян Дабо, 7. Исо Алкасир, 9. Рамин Ризоён, 10 Фаршад Аҳмадзода, 14. Арё Юсуфи, 18. Милод Закипур, 58. Муҳаммад Донишгар, 66. Муҳаммад Қурбони, 86. Жавод Ҳуссайиннажод (91.Барбоса, 58).
Мавзуга оид
17:00 / 30.03.2026
ОКМКнинг Ангренликларга ажойиб туҳфаси
17:00 / 26.03.2026
ОКМК: сунъий интеллект — юқори сифат, аниқ назорат ва тежамкорлик калити
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
17:30 / 18.02.2026