Жаҳон | 11:01 / 24.10.2023
8420
4 дақиқада ўқилади

ҲАМАС Исроилнинг икки кекса фуқаросини гаровдан озод қилди

Икки гаровга олинган шахс асирликдан озод қилинди. Улар Мисрга олиб кетилган, у ердан тез орада Исроилга йўл олади. ҲАМАСга кўра, озод этиш Қатар ва Миср воситачилигида амалга оширилган. 

Фото: AP

Исроил 23 октябр, душанба куни кечқурун Исроил ОАВ гаровга олинган икки киши – 85 ёшли Йохевед Лившиц ва 80 ёшли Нурит Купер озод этилгани ҳақидаги ҲАМАСнинг баёнотини тасдиқлади

Худди шу маълумотни Мисрнинг Extra News телеканали ҳам тасдиқлади, шунингдек, аёллар Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги Рафаҳ назорат пунктида Қизил Хоч автомобилидан тез ёрдам машинасига ўтказилгани ҳақида хабар берди. Кейинроқ уларни тез ёрдам машиналарига ўтқазишди ва Исроилга олиб кетишни кутиш учун ётоқларга жойлаштиришди. Иккала аёл ҳам Исроил фуқаролари, Нир-Оз аҳолисидир. Исроил матбуоти хабар беришича, уларнинг эри ҳамон Ғазо секторида асирликда. 

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) икки нафар гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидан ташқарига олиб чиқишда ёрдам берганини маълум қилди. 

Исроил Миср ва ХҚХҚга миннатдорчилик билдирди 

Исроил Миср ва Халқаро Қизил Хоч ташкилотига гаровга олинганларни озод қилиш ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди. Бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг идораси сешанба куни кечқурун иккала аёл ҳам Исроил касалхонасига кетаётганини, қариндошлари уларни кутиб турганини айтди. «Биз Мисрга кўрсатган ёрдами ва Қизил Хоч жамиятига ҳаётни сақлаб қолишдаги муҳим роли учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади баёнотда. 

ҲАМАС: гаровга олинганлар ҳуманитар сабабларга кўра озод қилинди 

ҲАМАС баёнотига кўра, икки аёлнинг озод этилишига Қатар ва Миср воситачилик қилган. Гаровга олинганлар «босқинчиларнинг жиноятларига қарамай» «инсонпарварлик сабабларига кўра» қўйиб юборилди, деди ҲАМАС вакили Абу Обейда «Ал-Қассам Бригад» Telegram-каналида.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида гаровга олинган 50 кишининг яқинда озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аввалига на АҚШ ҳукумати, на Халқаро Қизил Хоч бу маълумотни тасдиқламади. The New York Times газетасининг хабар беришича, Исроил ҲАМАС нафақат Исроил, балки бошқа фуқароликка ҳам эга бўлган 50 га яқин гаровга олинганларни озод этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. 

АҚШ ҳали ҳам прогноз қилишдан тийилмоқда 

Дастлаб, Қўшма Штатлар томонидан гаровга олинганлар тез орада озод этилиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай тасдиқ йўқ эди. Миллий хавфсизлик кенгашининг алоқа бўйича директори Жон Кирби душанба куни «ҳозирги босқичида давом этаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида оммавий равишда ҳисобот беришнинг иложи йўқ», деди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон минтақадаги ҳамкорлари билан гаровга олинганларни озод қилиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади. 

Исроил армияси маълумотларига кўра, Ғазо секторига камида 222 киши мажбуран олиб кетилган, улар орасида болалар ва қариялар ҳам бор. Улар орасида Германия фуқаролари ҳам бор. 20 октябр, жума куни Қатар воситачилигида икки нафар АҚШ фуқароси, она ва қиз озод этилди. 

Мавзуга оид