Ўзбекистон | 09:39 / 25.10.2023
3057
1 дақиқада ўқилади

Қатар трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасида иштирок этади

Жорий йилнинг 23 октябр куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Қатар давлати транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Исо Абдулло ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди. Трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда Қатар иштирокини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув давомида мазкур лойиҳа юзасидан «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ вакиллари иштирокида тақдимот ўтказилди.

Фуқаро авиацияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Qatar airways авиакомпанияси томонидан Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Қатар транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Исо Абдулло мазкур масалада ҳозирда давлат ички жараёнлари тугатилаётганини, 2024 йилнинг март ойи охиридан рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилганини маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид