Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
Шахснинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини махсус дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари учун жазо чоралари кучайтирилади.
Кибермакондаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Жиноят Кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Қайд қилинишича, Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилади. Жумладан, Жиноят Кодексининг 165-модда (товламачилик) диспозицияси «шарманда қиладиган уйдирмалар» сўзлари билан тўлдирилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, кейинги пайтларда интернетдан фойдаланган ҳолда бир қатор шахсларнинг мобил қурилмаларини ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларини зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб, пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари рўй бермоқда. Кибермаконда шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини махсус дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида тегишли моддага ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шу билан бирга, крипто-активларни ноқонуний айланмаси, хусусан ноқонуний майнинг фаолияти учун Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда жавобгарлик чоралари ҳам кучайтирилади.
Мавзуга оид
08:32 / 20.05.2026
Наркожиноятлар учун шартли озод қилиш тартиби чекланади
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
22:23 / 14.05.2026