Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Еврокомиссия қишлоқ хўжалиги бўйича молиявий битимни имзолади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Еврокомиссия раиси ўринбосари қишлоқ хўжалигида лойиҳа амалга ошириш бўйича Молиявий битимни имзолади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Брюссел шаҳрида Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис билан учрашди.
«Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис жаноблари билан учрашдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги, айниқса, иқтисодий йўналишда мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликнинг кенг кун тартиби кўриб чиқилди.
Ўзаро савдони янада ривожлантириш, Европа бозорига экспорт кўрсаткичларини ошириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш, муҳим хомашёлар бўйича ҳамкорлик қилиш муҳокама асосий мавзуларидан бўлган.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида лойиҳа амалга ошириш бўйича молиявий битим имзоланди.
Мавзуга оид
17:20 / 23.06.2026
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
09:06 / 03.06.2026