Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тўқаевга ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон Қозоғистонга кондаги портлаш оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябр куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.
Кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирилди, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда мамлакатимиз зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.
Икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
- 28 октябрга ўтар кечаси, тунда Қозоғистоннинг Қарағанда областидаги Костенко номидаги кўмир шахтасида портлаш содир бўлди. Бу вақтда шахта ичида 252 киши бўлган, уларнинг 208 нафари ер юзига чиқарилган. Маълумотларга кўра, вафот этганлар сони 30 дан ошган, яна ўнлаб киши шахта ичида қолиб кетган.
- Қозоғистон президенти Тўқаев ҳалок бўлган шахтачиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва 29 октябрни мамлакатда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.
Мавзуга оид
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди
20:56 / 21.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашув ўтказди
17:43 / 19.06.2026