Жаҳон | 08:30 / 29.10.2023
28974
3 дақиқада ўқилади

Урушнинг иккинчи босқичи бошлангач Ғазода нималар бўлмоқда — фотосуратлар

Секторда интернет алоқаси буткул йўқолган.

27 октябр куни ЦАҲАЛ Исроил мудофаа армиясининг қуруқликдаги бўлинмалари Ғазо секторидаги амалиётини «кенгайтираётгани» ҳақида эълон қилди. Армия расмийси Даниэл Ҳагари Ғазо сектори шимолий қисмида ҳамон ўз уйларида қолаётган аҳолини анклавнинг жанубий қисмига ўтишга чақирди. ҲАМАС ҳаракати Исроил «қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан» ҳужум бошлаганини билдирган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса буни ҲАМАСга қарши «урушнинг иккинчи босқичи» деб атаган. Исроил армияси 28 октябрга ўтар кечаси ҳарбий-ҳаво кучлари сектор шимолидаги ҲАМАС ҳаракатига алоқадор 150 та ерости объектларига зарбалар йўллаганини маълум қилган. Ғазо сектори аҳолиси уруш бошланганидан буён Исроил томонидан энг интенсив ҳужумлар рўй бераётганини маълум қилган. 27 октябр куни кечқурундан буён у ерда интернет ва бошқа алоқа воситалари йўқ. «Медуза» сўнгги бир кун давомида ҳудудда олинган фотосуратларни тўплади.

ЦАҲАЛ 28 октябрга ўтар кечаси йўллаган авиазарбалардан кейин Ғазо сектори устида кўтарилган тутун
Ali Jadallah / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Исроил армияси Сдеротда — бу Ғазо сектори билан чегарадош шаҳар
Mostafa Alkharouf / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Исроил ҲҲК AH-65 Apache вертолёти Ашкелон шаҳри яқинида, Ғазо сектори билан чегара ҳудудида учиб кетмоқда
Yuri Corteя / AFP / Scanpix / LETA
Исроиллик артиллериячилар Ғазо сектори билан чегара яқинидаги Сдерот шаҳрида
Ilia Yefimovich / dpa / Scanpix / LETA
Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори бўйлаб артиллерия зарбалари йўлламоқда
Saeed Qaq / imago images / Scanpix / LETA
Ғазо секторининг кўриниши. Фотода — Исроилнинг бомбалашидан вайрон бўлган бинолар.
Ilia Yefimovich / dpa / Scanpix / LETA
Ғазо сектори шимолида исроилликлар авиазарбасидан кейин ярадор кишини кўтариб кетаётган фаластинлик
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA
Ғазонинг шимолий қисмида вайрон бўлган уйни кўздан кечираётган фаластинлик
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA
Авиазарбадан ҳалок бўлган аёлнинг жасадини олиб кетаётган фаластинликлар
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA
Ғазо сектори жанубида яксон этилган автомобиллар ёнидан велосипедда ўтаётган ёш йигит
Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA
Ғазо секторидаги Дейр-ал-Балах шаҳри. Фаластинликлар ёрдам кўрсатиш марказида озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи зарур буюмларни олишмоқда
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA
Фаластинликлар Ғазо сектори шимолидан келганлар учун ўтин ёқиб, овқат тайёрламоқда
Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA
Исроилнинг авиазарбаларидан кейин Ғазо сектори устида кўтарилган тутун
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA
Ғазо секторидан учирилган ракеталар (тасвир Исроилнинг анклав билан чегарадош жанубий қисмидан олинган)
Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид