Жаҳон | 12:49 / 30.10.2023
3642
1 дақиқада ўқилади

G7 савдо вазирлари иқтисодий босимга қарши қўшма ҳаракатларни кучайтиради

Тегишли учрашувдан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда вазирлар савдони чекловчи кераксиз чораларни олиб ташлашга чақирди.

Фото: ankasam.org

«Катта еттилик» (G7) гуруҳи мамлакатлари савдо вазирлари ўсиб бораётган иқтисодий босимларга қарши курашиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга ваъда берди

Тегишли учрашувдан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда вазирлар савдони чекловчи кераксиз чораларни олиб ташлашга чақирди. 

Савдо идоралари раҳбарлари нодир металлар бўйича экспорт чораларини хавотир билан кузатаётганини таъкидлади. 

Вазирлар яримўтказгич ва аккумуляторлар етказиб бериш барқарор занжирларини яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда «Катта еттилик» доирасида ва ундан ташқарида ишончли ҳамкорлар билан ишлашга келишиб олди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид