Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди — Нетаняҳу
Бош вазир Бинямин Нетаняху ўт очишни тўхтатишни таслим бўлишга тенглаштирди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҲАМАС ҳаракатига қарши ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш Исроилнинг таслим бўлишини англатади.
Бош вазирнинг таъкидлашича, Исроил бу вазиятда «Пёрл-Ҳарбор» ёки «11 сентябр» кунги воқеалардан кейин ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаган Қўшма Штатларга ўхшаш тарзда ҳаракат қилади.
«Ўт очишни тўхтатишга чақириқлар ҲАМАС, терроризм ва ваҳшийликка бўйсунишга чақиришни англатади. Бу содир бўлмайди», деб таъкидлади Нетаняҳу.
Шу билан бирга Исроил бош вазири мамлакат Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ҲАМАС гуруҳига қарши операцияда қўмондонлик томонидан белгиланган мақсадларга босқичма-босқич эришаётганини айтди.
«ЦАХАЛ Ғазо секторига тобора кўпроқ кириб бормоқда. У буни босқичма-босқич, ўлчовли ва кучли тарзда амалга ошириб, босқичма-босқич тизимли тараққиётга эришмоқда», деди бош вазир.
Ҳарбий маҳкама вазири Бени Ганц сўзларига кўра, Исроил Ғазо секторида гаровга олинганларни озод этишда давом этади.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
09:02 / 20.06.2026