Пашинян Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик ўрнатишнинг учта тамойилини айтиб ўтди
Унинг сўзларига кўра, томонлар бу тамойилларга содиқ қолса, тинчлик ва муносабатларни тартибга солиш тўғрисида битим имзоланади.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян парламентда сўзлаган нутқида Озарбойжон билан тинчлик шартномасини имзолаш учун зарур бўлган учта тамойил ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Арменпресс» ёзди.
«Аслида, тан олишим керакки, Озарбойжон билан тинчлик ва муносабатларни тартибга солишнинг учта асосий тамойили келишиб олинган. Ва агар томонлар бу келишилган тамойилларга содиқ қолса, тинчлик ва муносабатларни тартибга солиш тўғрисидаги битимнинг имзоланиши рўёбга чиқади», деди Пашинян.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, биринчидан, томонлар бир-бирининг чегараларини ўзаро тан олиши керак: Арманистон ҳудуди 29800 кв.км.ни ташкил қилади, Озарбойжонники 86600 кв.км. «Ушбу рақамлар Совет Иттифоқининг сўнгги энциклопедияларидан олинган», деб таъкидлади сиёсатчи.
Иккинчи тамойил, Пашинян фикрича, 1991 йилда қабул қилинган Олмаота декларациясига риоя қилишдир. Унга кўра, чегараларни делимитация қилиш керак. Делимитация жараёнида декларацияни қабул қилиш вақтидаги мавжуд вазиятни акс эттирувчи хариталарнинг мавжудлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга», деди бош вазир.
Мамлакатлар ўртасида тинчлик ўрнатишга ёрдам берадиган учинчи тамойил - алоқа ўрнатиш, деб ҳисоблайди Никол Пашинян. Минтақавий коммуникациялар томонларнинг суверенитети ва юрисдикцияси асосида очилиши, ўзаро ва тенглик асосида ишлаши зарур.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024