Ўзбекистон | 17:55 / 01.11.2023
9282
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 2 ноябр куни бир нечта кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

Шаҳарнинг Ибн Сино, Рўдакий, Бўстонсарой, Мотрид, Садриддин Айний, Шоҳи Зинда, Университет хиёбони, Регистон, Мирзо Улуғбек кўчаларида, шунингдек, М-39 ва М-37 халқаро автомобил йўлларининг Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Оқдарё ва Пайариқ туманлари ҳудудидан ўтган қисмларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилоятида эртага, 2 ноябр куни қатор сиёсий тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Мазкур тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида шу куни Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Рўдакий, Бўстонсарой, Мотрид, Садриддин Айний, Шоҳи Зинда, Университет хиёбони, Регистон, Мирзо Улуғбек кўчаларида, шунингдек, М-39 ва М-37 халқаро автомобил йўлларининг Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Оқдарё ва Пайариқ туманлари ҳудудидан ўтган қисмларида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади, деб хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда беморлар ва шошилинч тез тиббий ёрдамга зарурати бор фуқаролар ҳамда ФВБ ходимларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Ҳокимлик Самарқанд шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан, шунингдек, вилоятнинг шаҳар-туманларидан келмоқчи бўлаётган фуқароларга 2 ноябр кунига белгиланган режаларини бошқа кунга кўчиришларини тавсия этган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид