Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги мигрантлардан фарзанди учун тиббий суғурта сотиб олиш талаб қилиниши мумкин
Тиббий суғурта полиси болаларнинг соғлиқни сақлаш бўйича ҳуқуқини ҳимоя қилиши айтилмоқда.
Россияда мигрант оилалар фарзанди учун ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) полисини мажбурий сотиб олишни жорий қилиш имконияти ўрганилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Белова ёзди.
«Биз Россия фуқаролиги бўлмаган оила болаларига тиббий ёрдам кўрсатиш масаласидан хавотирдамиз. Биз мигрантнинг оиласи ўз фарзанди учун ихтиёрий тиббий суғурта полисини мажбурий сотиб олишни жорий этиш имкониятини ўрганмоқдамиз», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
«Полис болаларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилиши, ўз-ўзини даволаш билан боғлиқ асоратларнинг олдини олиши ва болалар гуруҳлари ва мигрантларнинг ихчам жамоаларида инфекциялар тарқалишининг олдини олиши мумкин», деб қўшимча қилди у.
Унинг хабар беришича, 2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга 1,3 миллион киши кирган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баравар кўп.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия мактабларига борган болаларнинг тахминан 20 фоизи рус тилини умуман билмайди ёки жуда паст даражада гапиради. «Бу уларнинг мослашувига жиддий таъсир кўрсатади», деб ёзади омбудсман.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026