Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla 25 минг еврога «ҳамёнбоп» электромобил ишлаб чиқаради — ОАВ
Компания арзон электромобил орқали 2030 йилгача бозордаги улушини 20 миллионга етказишни мақсад қилгани айтилмоқда.
Американинг Tesla компанияси Берлин яқинидаги Gigafactory заводида нархи тахминан 25 минг евро бўлган янги «ҳамёнбоп» электромобил ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. Ишлаб чиқариш қачон бошланиши аниқ эмас. Tesla бу хабарга изоҳ беришдан бош тортди.
Ҳозир бу заводда Европадаги энг харидоргир Model Y ишлаб чиқарилмоқда. Унинг Европадаги ўртача чакана нархи 65 минг евродан ошади, Хитойда эса камроқ – 31 минг евро.
Reuters нашрининг таъкидлашича, Tesla асосчиси Илон Маск анчадан бери арзонроқ электромобил яратишни режалаштирган, бироқ 2022 йилда у технология ҳали ўзлаштирмаганини айтиб, бу ғояни кейинга қолдирган эди.
Tesla арзон электромобил орқали 2030 йилгача бозордаги улушини 20 миллионга етказишни мақсад қилгани айтилмоқда.
TAdviser маълумотларига кўра, Tesla 2022 йилда электромобиллар савдоси бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаб, тахминан 1,3 миллион автомобилни сотган. Компаниянинг глобал улуши тахминан 10,3 фоизни ташкил этди.
2023 йилда Tesla электромобиллар ишлаб чиқаришни 2 миллион донага етказишни режалаштирмоқда. Бу компаниянинг бозордаги улушини 12-13 фоизгача ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
18:31 / 25.04.2026