Усик ва Фюри ўртасидаги бокс бўйича «аср жанги» бошқа санага қолдирилди
Оғир вазндаги биринчи мутлоқ чемпион 2024 йил январ ойида аниқланиши керак.

Фото: Getty Images
Британиялик Тайсон Фюри ва украиналик Олександр Усик ўртасидаги бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг 2024 йил бошига кўчирилди. Бу ҳақда украиналик боксчи промоутери Олександр Красюк хабар берди.
«Жанг 23 декабр куни бўлишини кутгандик. Бу икки томон имзолаган шартномага кўра эди. Аммо биз бокс билан анчадан бери шуғулланамиз ва биламизки, агар жангчи тайёр бўлмаса ва рингга чиқишни истамаса, уни мажбурлаб бўлмайди», деди Красюк. Шунингдек, у жангнинг бошқа муддатга қолдирилгани ҳақидаги расмий маълумот келаси ҳафта пайдо бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Аввалроқ британиялик боксчи промоутери Фрэнк Уоррен жанг қолдирилгани ҳақида хабар бериб, Фюрига октябр ойида франциялик Фрэнсис Нганну билан бўлиб ўтган жангдан сўнг тикланиш ва тайёргарлик кўриш учун вақт кераклигини тушунтирган эди.
Тайсон Фюри ва Олександр Усик ўртасидаги тарихий баҳс Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
35 ёшли британиялик Фюри WBC чемпиони, 36 ёшли украиналик Усик эса WBA, WBO ва IBF унвонлари соҳиби ҳисобланади.
Ғолиб тўртта белбоғ даврида оғир вазндаги биринчи мутлоқ чемпионга айланади. 2008 йилда профессионал бўлганидан бери Фюри 34 та жангда ғалаба қозонган ва биттасида дуранг қайд этган, бирор марта ютқазмаган. Усик профессионал рингдаги 21 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.
Маълумот ўрнида, Леннокс Люис 1999 йилда Эвандер Ҳолифилдни мағлуб этиб, WBA, WBC ва IBF чемпионлик унвонларини сақлаб қолганидан бери ҳеч ким оғир вазн тоифасида мутлоқ чемпион бўлмаган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди

21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади

22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди

08:47 / 22.12.2024