Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари 1 млрд гривна маблағни ўзлаштириб юборган бўлиши мумкин
«СБУ» амалдорни деярли 1 миллиард гривнага Украина Қуролли кучлари учун паст сифатли қишки кийим-кечак сотиб олганликда гумон қилмоқда. Гумонланувчи ҳибсда, у 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Фото: Telegram / SBUkr
Украина Хавфсизлик хизмати («СБУ») мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосарига нисбатан иш қўзғатди: у қарийб 1 миллиард гривна (27,7 миллион евро) қийматидаги паст сифатли қишки ҳарбий кийимларни сотиб олганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда «СБУ» Telegram-каналида 6 ноябр, душанба куни хабар эълон қилинди. Амалдорнинг исми ошкор этилмаган, бироқ Украина ОАВ ёзишича, гап 2021 йилдан 2023 йилгача мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Вячеслав Шаповалов ҳақида бормоқда.
Иш материалларига кўра, 2022 йилда гумонланувчи ўз қўл остидагилар билан жиноий тил бириктириб, хусусий фирмадан сифатсиз ҳарбий кийим сотиб олган. «Тергов Украина Қуролли кучлари ушбу формадан фойдалана олмаслигини аниқлади, чунки у шиддатли жанговар ҳаракатлар шароитида совуқ мавсумда фойдаланишга яроқсиз», — дейилади баёнотда.
Собиқ мансабдор шахсга, шунингдек, унинг шериги - Мудофаа вазирлигининг Давлат харидлари департаменти директори вазифасини бажарувчига нисбатан Украина Жиноят кодексининг икки моддаси: ўзлаштириш, мулкни талон-торож этиш ёки суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаб олиш (191-модданинг 5-қисми) ҳамда Украина Қуролли кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш (28-модданинг 2-қисми ва 114-1-моддасининг 1-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳозирда иккала гумонланувчи ҳам ҳибсда, улар мол-мулки мусодара қилиниб, 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:49 / 11.03.2026
Мерц Эрондаги уруш фонида Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
13:29 / 11.03.2026
Украина Брянскдаги заводга зарба берди
13:16 / 11.03.2026
БМТда Украинадан Россияга болаларни депортация қилиш жиноят деб аталди
12:50 / 11.03.2026