Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО давлатлари Россияга жавобан қуролли кучлар бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатади
НАТОнинг билдиришича, оддий қуролли кучлар бўйича шартнома зарур бўлган вақтгача тўхтатилади.
7 ноябр, сешанба куни ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Шимолий Атлантика алянси Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани (ЕОҚКШ) тўхтатиб туришга қарор қилди.
«ЕОҚКШ ролини евроатлантика хавфсизлик архитектурасининг асоси сифатида тан олиб, НАТОга аъзо давлатлар унга риоя қиладиган, лекин Россия бунга рози бўлмайдиган ҳолатни қабул қилиш мушкулдир. Натижада, шартнома иштирокчилари ЕОҚКШни талаб қилинган муддатга тўхтатиб туришга тайёр», - дейилади баёнотда.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 7 декабрдан бошлаб Қўшма Штатлар Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатганини маълум қилди. «НАТОнинг ЕОҚКШдаги иштирокини тўхтатиб қўйиш Шимолий Атлантика алянсининг тийиб туриш ва мудофаа қобилиятини фақат мустаҳкамлайди», деди у.
Шу билан бирга, Германия Ташқи ишлар вазирлиги ГФР, шартнома тўхтатилганига қарамай, манфаатдор Европа давлатлари билан маълумотлар алмашинуви каби маълум ЕОҚКШ чораларини амалга оширишда давом этишини таъкидлади. Берлин, шунингдек, Россиянинг позициясида «кескин» ўзгаришлар юз берган тақдирда шартномада иштирок этишни қайта тиклаши мумкин.
НАТО томонидан ЕОҚКШ тўхтатилишига Россиянинг шартномадан чиқиши сабаб бўлди. Президент Владимир Путин 2023 йилнинг май ойида ЕОҚКШни денонсация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган; шартномадан чиқиш жараёни 7 ноябр ярим тунда якунланди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026